Гиди Канюк: "Пахтакор" машғулотлари яхши ўтмоқда

 

"Пахтакор" жамоасининг янги футболчиси — исроиллик Гиди Канюк машғулотлар хусусида фикр билдирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

- Машғулотлар яхши кечмоқда. Биринчи кунданоқ Шота Арвеладзе қўл остида иккинчи даврага жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Барча футболчилар имкон қадар яхши ишлашга интилмоқда. Иккинчи давра учун пухта ҳозирлик кўриш зарурлигини тушуниб турибмиз. Клуб ва жамоада мени жуда илиқ қарши олишди.

Тезроқ жамоага мослашишим учун ёрдам беришмоқда. Бу жараён тез ўтмайди, аммо клубдагилар кўмагида буни уддалайман деб ўйлайман. Ҳозирча бутун фикрим "Пахтакор"га ёрдам беришга қаратилган, - деди Канюк. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!