Гирасси фақат дунёдаги энг нуфузли клубларда ўйнашни истайди!
"Sky Sport Deutschland" нашрининг маълумотига кўра, "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Серу Гирассини 2026 йил ёзида еттита топ-жамоа белгиланган миқдордаги тўлов орқали сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу даврда унинг трансферини 50 миллион евро эвазига қуйидаги жамоалар амалга ошириши мумкин бўлади: "Реал", "Барселона", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Челси".
Гирасси Саудия Арабистони чемпионатига ўтишни ҳозирча умуман кўриб чиқмаяпти. У ҳатто 2025 йил ёзида "Ал-Ҳилол"нинг йилига 20 миллион евро маошлик таклифини ҳам рад этган.
Жорий мавсумда Серу Гирасси Бундеслигада 10 турда 5 та голга муаллиф бўлди.



Comments