"Grand Chess Tour" саналарни ўзгартирмаслигини билдирди
Гранд Чесс Тоур ташкилотчилари шахматчиларнинг хатига расмий жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, етакчи гроссмейстерлар ГCТ саналари билан Эспортс Wорлд Cуп турнири тўқнашиб кетгани сабабли хавотир билдирган эди.
ГCТ позицияси аниқ:
“2015-йилда ташкил топганимиздан бери биз халқаро шахмат ташкилотчилари билан тақвимни мослаштириб келамиз ва 2026-йилги тур режалаштирилаётганда ҳам шундай қилганмиз.”
2026 йилги ГCТ бўйича тасдиқланган саналар:
Саинт Лоуис Рапид ва Блиц – 31 июлдан 7 августгача
Синқуефиелд Куп – 8 августдан 21 августгача
Гранд Чесс Тоур Финал – 21 августдан 28 августгача
Ташкилотчилар таъкидлашича, тўлиқ 2026 йил тақвими 2025 йил 3 октябрда расман эълон қилинган.
“Эспортс Wорлд Cуп шахмат турнири саналари эса фақат 2026 йил январида эълон қилинди.”
ГCТ шунингдек, 2026 йил январида ўйинчилар хатига жавоб бериб, Эспортс ташкилотчиларига мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган.
Энг муҳим баёнот эса қуйидагича:
“Узоқ муддатли шартномавий мажбуриятларимиз ва финал босқичлари тузилмасини инобатга олсак, август ойидаги саналарни кўчириш имконсиз. Ташкилотчилар ўзаро ҳурмат кўрсатиши ва аллақачон белгиланган ҳамда олдиндан эълон қилинган саналарга ўз тадбирларини қўймаслиги керак.”
Шу тариқа, ГCТ ўз позициясини ўзгартирмаслигини аниқ билдирди. Энди савол — Эспортс Wорлд Cуп жавоб берадими ва муроса йўли топиладими?
Фикрлар