Гранд клуб Мессини олиш йўлини топди

Мавсум якунланиши билан ПСЖдан кетиши мумкин бўлган Лионель Месси фаолиятини Италияда давом эттириш имкониятига эга.

Таниқли журналист Серхио Гонсалеснинг маълум қилишича, “Интер” аргентиналик жаҳон чемпионини Миланга кўчиб ўтиш учун кўндириш йўлини топди.

- Ишончли манба менга “Интер” Леони ўз сафига қўшиб олишини айтди, - деб ёзди Серхио Гонсалес.

Маълумотларга қараганда, “Интер” раҳбарияти Месси билан музокараларда “Дзанетти фактори”дан фойдаланмоқчи. Италия клубининг аргентиналик афсонаси ҳозир юқори лавозимлардан бирини эгаллаб турибди.

Хавьер Дзанеттининг ишга аралашиши Мессининг танловига таъсир қилиши айтилмоқда. Клуб хўжайинлари икки аргентиналик юлдуз бир бири билан тил топиша олишига умид қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!