Гризманн: “Атлетико”да 12 та финал қолди
Ads

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн февраль ойида Ла Лиганинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Франциялик футболчи ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

“Февраль ойи ажойиб ўтди. Мен кўп гол уришга муваффақ бўлдим. Кўп голлар уриб, жамоамнинг ғалабасига ҳисса қўшдим. Испания чемпионатида “Атлетико” учун 12 та финал қолди. Қолган барча ўйинларда зафар қучишга ҳаракат қиламиз.

Кейинги ўйинимиз “Сельта”га қарши бўлиб ўтади. Майдонга ташриф буюрадиган мухлислар чиройли ва сифатли футбол кўрсатиб, ғалаба қозонишимизни кўришни исташига умид қиламан. Нима бўлса ҳам, 3 очко олиш учун бор кучимизни берамиз”, – деди Гризманн.