Гризманн "Атлетико"нинг энг яхши тўпурари бўлиб олиши мумкин

Антуан Гризманн "Сельта"га қарши беллашувда хет-трик муаллифига айланди. 

Ҳужумчи Ла Лига 10-тури доирасида виголикларша қарўи ўйиннинг 29, 64 ва 70-дақиқаларида гол урди. Жорий мавсумда франциялик форвард чемпионат доирасида 7 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Умуман олганда, Гризманн "Атлетико"даги фаолияти давомида расмий ўйинларда 162 та гол урган. Ундан олдинда Адриан Эскудеро (169) ва Луис Арагонес (172) бор.

Ла Лигада Антуан мадридликлар сафида 116 та гол урди. Бу кўрсаткич бўйича у пешқадам Эскудеро ҳисобида 34 та голга ортда бормоқда. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!