Гризманн Роналду билан бир жамоада ўйнаш таклифини рад этди. Сабаби...

"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоани тарк этиш ниятида эмас.

Бундан аввалроқ Саудиянинг "Ан-Наср" клуби футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. Айтиш керакки, Гризманнинг “матрасчилар” билан имзолаган шартномасида товон пули атиги 25 миллион евро этиб белгиланган.

Foot Mercato хабарига кўра, Криштиану Роналду тўп сураётган Саудия жамоаси вакиллари аллақачон Лондонда француз  футболчисининг агентлари билан учрашган.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, 32 ёшли ҳужумчининг режаларига ҳозирча Саудияга кетиш кирмайди. Унга "Атлетико" ёқади ва шу сабабли у Мадридда қолиб, фаолиятини давом эттирмоқчи.

Маълумот учун, Антуан ўтган мавсум Ла Лигада 15 гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!