Гвардиола 175 миллион еврога суперфорвард олади

“Манчестер Сити” бош мураббий Хосеп Гвардиола жамоаси кўп гол ураётганига қарамай, ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди.

Испаниялик мутахассис Португалия терма жамоаси ва “Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леауни Англия Премьер-лигасига олиб келишни режалаштирмоқда.

“Шаҳарликлар” бу трансферни жорий мавсум якунланганидан кейин ёзда амалга оширмоқчи.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. 24 ёшли футболчининг миланликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган.

Битимда 175 миллион евро миқдорида бадал пули белгилаб қўйилган. Агар Гвардиола бу футболчини таклиф этадиган бўлса, клуб ана шу суммани тўлаши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!