Гвардиола барча мураббийларни ортда қолдирди (фото)

Англия Премьер-лигасининг учинчи турида амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” сафар учрашувида “Шеффилд Юнайтед”ни 3:1 ҳисобида тор-мор келтирди.

Бу “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун Англия Премьер-лигасидаги 200-ғалаба сифатида қайд этилди.

Испаниялик мутахассис бу маррага бошқа мураббийлардан тезроқ эришди. Гвардиола 200 та ғалаба учун атиги 269 та учрашув кифоя қилди.

image_2023-08-28_00-16-11

Бунгача рекорд натижа сэр Алекс Фергюсонга тегишли бўлиб турганди. “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ мураббийи 322-ўйинда 200-ғалабасини нишонлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!