Гвардиола “Барса” таклифини қабул қилдими?
Янги бош мураббий қидираётган “Барселона” президенти Жоан Лапорта бу лавозимга Хосеп Гвардиолани қайтаришни орзу қилмоқда. Клуб раҳбари испаниялик мутахассисни ватанига қайтара олишига ишонмоқда.
Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” билан илк бор Чемпионлар лигаси финалида иштирок этади. Маълумотларга қараганда, Пеп ушбу турнир бош совринини қўлга киритса ҳам, жамоани тарк этмасликка қарор қилган.
Айни пайтда Гвардиола келаси мавсумга таркиб шакллантириш билан шуғулланмоқда. Унга жамоани янада кучайтириш учун янги ўйинчилар топиш вазифаси юклатилган.
Шунга қарамай, Лапорта Чемпионлар лигаси финалидан кейин Гвардиола билан яна бир бор музокара олиб боради.
Фикрлар