Гвардиола: Бизга Мбаппе керак эмас
Ads

“Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Хоффенхайм”га қарши баҳс олдидан “шаҳарликлар”нинг нима учун Килиан Мбаппени таркибга қўшиб олиш фикридан қайтганлигини изоҳлади.

Мбаппенинг трансфери амалга ошмайди. Бу қаердан пайдо бўлганини билмайман. Биз Раҳим Стерлингни ҳеч бир футболчига алмаштирмоқчи эмасмиз. ЕЧЛ муҳим футбол мусобақаси. Олдиндаги ҳар ўйинга финал деб қарашимиз керак. Гуруҳ босқичига яна бешта ўйин ўтказамиз. Бу ерда кўп ўйинни ютқазишга имконият йўқ.

– Юлиан Нагельсман ёш ва “Хоффенхайм” ўз ўйинини яхшиламоқда. Бу мураббий кўп муваффақиятларга эришади. Унинг жамоасини кутяпмиз ва аминманки, охирги марта тўқнаш келмаймиз, – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.

"Манчестер Сити" - "Хоффенхайм" учрашуви бугун, 2 октябр куни бўлиб ўтади.