Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун бугун Англия Лига кубоги доирасида “Бристоль Сити”га қарши кечадиган баҳс мураббийлик фаолиятидаги 500-ўйин бўлади.

47 ёшли мутахассис 247 баҳсда “Барселона”(179 ғалаба, 47 дуранг ва 21 мағлубият), 161 баҳсда “Бавария” (124, 16, 21) ва 91 баҳсда “Манчестер Сити (64, 15, 12) устози сифатида майдонга бошлаб тушган.

Умумий ҳисобда эса Гвариола бошқарувидаги жамоалар 499 баҳснинг 367 тасида ғалаба қозонган, 78 ўйинда дуранг ўйнаган ва 54 бор мағлуб бўлган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98