Гвардиола даҳшатли маош эвазига Бразилия термасини бошқаради
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бразилия терма жамоасини бошқариши кутилмоқда, деб хабар тарқатди Marca нашри.
Манбанинг таъкидлашича, Бразилия футбол федерацияси испаниялик мураббийни терма жамоа бош мураббийлигига энг мос мутахассис сифатида кўрмоқда. Режага кўра, улар Гвардиолани шу йилнинг охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатидан кейин, ҳозирги бош мураббий Тите лавозимини бўшатиши билан олиб келмоқчи.
Маълумотларга кўра, Бразилия футбол федерацияси мутасаддилари Гвардиоланинг ўзи ва унинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар билан боғланиб, музокараларни бошлаб юборган. Бразилияликлар бу мутахассис билан 2026 йилги жаҳон чемпионати якунигача шартнома имзолашни таклиф қиляпти. Агар томонлар келишувга эришса, федерацияси мураббийнинг ҳар мавсуми учун 12 миллион евро маош тўлайди.
60 ёшли Тите Бразилия терма жамоасини 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Гвардиола ҳам “шаҳарликлар”ни айнан шу санада қабул қилиб олган.
Фикрлар