Гвардиола жамоага айнан мана шу футболчини олиб келишни талаб қиляпти

  • 2 декабря, 2023, 10:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”ни бир неча йилдан бери муваффақиятли бошқариб келаётган Хосеп Гвардиола футболчи танлашга жуда уста.

Испаниялик мутахассиснинг назари “Бока Хуниорс”да ўйнаётган чап қанот ҳимоячиси Валентин Баркога тушди. Бу ўйинчини айни пайтда “шаҳарликлар” учун арзимаган сумма – 15 миллион еврога олиш мумкин.

Гвардиола 19 ёшли футболчи трансфери амалга ошганидан кейин махсус режасини қўллайди. Унга кўра, истеъдодли ҳимоячи Европа футболига мослашиши учун “Лестер Сити”га ижарага бериб юборилади.

Пеп Баркони “тулкилар” сафига жўнатаётгани бежиз эмас. Ҳозир Чемпионшипда қатнашаётган “Лестер”ни Энцо Мареско бошқаряпти. Илгари бу мутахассис “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиола ёрдамчиси сифатида ишлаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию