Гвардиола жамоанинг энг катта муаммоси ҳақида гапирди

“Манчестер Сити” жамоаси жорий мавсумда ҳам ўзи иштирок этаётган барча турнирларда ғолиблик учун куч синашади.

Гарчи енгилмас кўринса-да, “шаҳарликлар” ҳам муаммоларга ечим топишига тўғри келмоқда.

Бош мураббий Хосеп Гвардиола ўзи дуч келаётган энг катта камчиликлар ҳақида гапирди.

- Бизда муаммо етарли, лекин мен “жароҳат олганлар кўп”,  деб нолимайман. Боримиз шу. Ким сафда бўлса, шулар билан ўйнаймиз. Менталитетимиз шунақа.

Биз ҳақиқатан беш нафар муҳим ўйинчини йўқотдик. Уларнинг ўрнини узоқ муддат давомида босиш етарлича қийинчилик туғдиради, - деди Хосеп Гвардиола.

Чемпионлар лигаси доирасида “Црвена Звезда”га қарши баҳсда Бернарду Силва жароҳат олди. Унгача Кевин де Брюйне, Жек Грилиш, Матео Ковачич ва Жон Стоунс каби етакчи футболчилар сафдан чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!