Гвардиола: Кўр ҳам унинг зўрлигини билади, лекин...

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансфери бўйича ўз фикрини билдирди.

- Холанд ёшига нисбатан ақлбовар қилмас натижаларни қайд этмоқда. 20 ёшда шунча гол урди. Рақамлар унинг қандайлигидан далолат бермоқда. Эрлинг чапдан, ўнгдан, қарши ҳужумдан ҳам гол уряпти. Фантастик ҳужумчи. Унинг зўрлигини кўр ҳам билади.

Лекин клуб бир футболчи учун ҳалигача 100 миллион фунт сарфлашга рози бўлмаяпти. Балки келажакда бу масала ўз ечимини топар. Биз 10-15 йилга мўлжалланган кучли жамоа шакллантиришимиз керак. Бироқ, раҳбарияти бу трансферни амалга оширмасликка қарор қилди, - деди Гвардиола.

Холанд жорий мавсумда жами 32 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 33 та тўп киритди ва жамоадошларига саккизта голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!