Гвардиола "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдин 2 та ҳақиқатни тан олди!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Нафақага чиқиб, гольф томоша қилиб ўтирганимда бу ерда (“Манчестер Сити”да) ўтган вақтимни эслаганимда, “Ливерпуль” менинг энг катта рақибим бўлган, деб эслайман.
Юрген Клопп - мураббийлик фаолиятимдаги энг қийин рақиб”, - деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” эртага 10 апрель куни АПЛнинг 32-тури доирасида ўз майдонида “Ливерпуль”га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.
Фикрлар