Гвардиола: Мен энди терма жамоани бошқараман

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан шартномасини якунланганидан кейин нима қилиши ҳақида маълумот берди.

- Агар имкони топилса, кейинги фаолиятим терма жамоа билан боғлиқ бўлади. Кейинги қадам – терма жамоа.

“Манчестер Сити”даги саккиз йиллик меҳнатдан сўнг мен дам олишим керак. Мен бироз тўхтаб, ён –атрофга қараб, бошқа устозлардан ўрганиб, терма жамоада иш бошлаш бўйича якуний қарорга келишим лозим.

Мен Европа чемпионати, Америка кубоги ва жаҳон чемпионатида қатнашадиган терма жамоалардан бирини бошқаришни истайман, - деди Хосеп Гвардиола.

Испаниялик мутахассис манчестерликларни 2016 йилдан бери бошқармоқда ва шу кунгача жами ўнта совринни қўлга киритди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!