Гвардиола орзусидаги футболчини олди

“Валенсия” ярим ҳимоячиси Ферран Торрес “Манчестер Сити” сафига қўшиладиган бўлди. 20 ёшли испаниялик футболчи Гвардиола жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолади.

Манчестерликлар Торрес учун “Валенсия”га 25 миллион евро тўлайди. Агар ярим ҳимоячи ишончли ўйин кўрсата олса, испан клуби турли бонуслар кўринишида яна 12 миллион евро олади.

Эътиборли жиҳати, Ферран Торрес илгари жамоасида ўзини кўрсатолмаган ва “Валенсия” ундан қутилишни режалаштирган эди. Бироқ, якунланган мавсумда Торрес салоҳиятини намойиш этиб, гранд клублар эътиборини ўзини қаратди. У 44 та учрашувда олтита гол уриб, саккизта голли пас оширди.

ferran_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!