Гвардиола ўз ҳамюртларига ишонч билдиряпти

“Манчестер Сити” кўп гол ўтказаётгани учун ҳимоя чизиғини кучайтирадиган бўлди. Гвардиола жамоаси ёзги трансферларга ҳозирдан тайёрланмоқда. Манчестерликлар кучли марказий ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда.

Гвардиола ўзига керак бўлган ҳимоячилар рўйхатини тузиб чиқди. Биринчи навбатда, Пеп ўз ҳамюрти Пау Торресни “Вильярреал”дан “Сити”га кўчириб келишга ҳаракат қилади. Шунингдек,  испан ҳимоячиларидан Жюль Кунде ҳам қисқа рўйхатдан жой олган. У “Севилья” таркибида юқори савияда тўп сурмоқда.

“Наполи”нинг сенегаллик марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали “Манчестер Сити”дан ташқари, “Манчестер Юнайте”, “Ливерпуль” , ПСЖ каби клубларнинг ҳам нишонида турибди.

“Шаҳарликлар” марказий ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро миқдорида харажат қилишга тайёр экани маълум қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!