Гвардиола: “Сити” пул эвазига ғалаба қозонмоқда

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг муваффақиятларида асосий омил клуб хўжайинлари томонидан тикилаётган маблағ эканини тан олди.

Мавсумни бўш бошлаган “шаҳарликлар” кейинчалик кетма-кет 19 та учрашувда зафар қучиб, чемпионликка асосий даъвогарга айланди.

- Ўртача таркиб билан фақат битта совринга эга бўлиш мумкин. Ғалабалар давомли бўлиши учун эса юқори савияли ижрочилар керак. Бу катта харажатларни талаб қилади. Мен бу вазиятни шундай баҳолайман. Рости ҳам шу. “Бавария”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус”, “Милан”, “Селтик” ёки “Рейнжерс” бошқалардан кўп чемпион бўлгани айнан уларнинг қолганларга қараганда пули кўплиги билан боғлиқдир, - деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!