Гвардиола: Холанд бой берган хавфли вазиятларни ўйлаб, ухлолмай чиқаман

  • 23 Sep 14:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа тўпурари Эрлинг Холанд жуда кўп қулай вазиятлардан фойдалана олмаётганини айтди.

- Холанд бир ўйинда 14-15 та гол уриши мумкин эди. Бу кўрсаткичлар биз яхши ўйнаётганимиздан далолат беради.

Эрлингда юзага келаётган вазиятларга қараб, жамоа қандай ўйнатганини аниқлаб оламан. Агар ҳужумчининг гол уриши учун қулай вазият ярата олмадикми, демак нимадир яхши кетмаяпти.

Маслаҳатим – Эрлингни ортиқча танқид қилманглар. Майли ҳимоячилар, мураббийни танқид қилинглар, лекин гол уриб турган ҳужумчини эмас.

Холанд бой берган вазиятлар туфайли уйқум қочиб кетади. Лекин унда ҳар ҳафта ўсиш кузатиляпти. Мавсум олдидан Япония ва Жанубий Кореяга бордик. Машғулотларга вақтимиз кам бўлди, - деди Хосеп Гвардиола. 

Comments

You must be logged in to commet!