Гвардиолага "Сити" таклиф билан чиқди

"Манчестер Сити" Пеп Гвардиола билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. 

"Daily Mail" хабарига кўра, клуб раҳбарияти бош мураббий билан узоқ муддатли шартнома имзолаш ниятида. Шу билан бирга, улар испаниялик мутахассисга босим ўтказмоқчи эмас. Унинг ҳар қандай қарори қўллаб-қувватланади. 

Қайд этилишича, 53 ёшли мутахассис яқинда кечки овқат пайтида камида битта асосий футболчи билан вазиятни муҳокама қилган ва унинг фикри билан қизиққан. 

Қайд этиш лозим, Пеп 2016 йилдан буён "Сити"ни бошқариб келмоқда. "Сити" ҳамда Пеп кетма-кет 4 мавсум АПЛни ютиб, АПЛда рекорд ўрнатди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!