Гвардиолага “янги Санчо” керак эмас
“Манчестер Сити” клуби раҳбарияти ёшлар жамоаси етакчиси Жейдон Браафни сотиб юборишга тайёрлигини билдирди.
18 ёшли нидерландиялик ярим ҳимоячининг ўйин услуби адаши Санчоникига ўхшайди. Шу боис, у ўз юртида “янги Санчо” лақаби билан ном қозонмоқда.
“Манчестер Сити” бу футболчига бўладиган ҳар қандай таклифни кўриб чиқади. Унинг трансфери 8 миллион фунт атрофида баҳоланмоқда.
Брааф Нидерландия ёшлар терма жамоасида учта учрашувда иккита гол урганидан кейин турли клублар скаутлари эътиборига тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси яна уч йил давом этади.
Фикрлар