Гвардиоланинг ассистентига АПЛнинг яна бир клуби қизиқиб қолди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ассистенти Микель Артета АПЛнинг яна бир клуби қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассисни "Эвертон" ўз сафида кўрмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Артетага “Арсенал” клуби ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Эвертон"да эса шунингдек "Наполи"дан истеъфога чиқарилган Карло Анчелотти ҳам бор.

Маълумот учун, “Эвертон” ҳозирда премьер-лигада 17 очко билан 14 ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!