Гвардиоланинг Суперлига ҳақидаги фикрлари қандай?

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа Суперлигаси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Уни яратган одамлар Суперлига ҳақида гапиришлари керак. Улар нима учун бундай қилганликларини иложи борича тезроқ тушунтиришлари шарт. Тўрт-беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан "Аякс" Суперлигага чиқа олмайдими? Буни тушунтириш керак.

Ҳар бир клуб ўз позициясини ва ўз манфаатларини ҳимоя қилади. Аммо УЕФА муваффақиятсизликка учради. Улар клублар билан олдинроқ алоқада бўлишлари керак эди. Аммо, ҳозирда Суперлига ҳақида гапириш учун тўлиқ маълумотга эга эмасман", - деди испаниялик мутахассис Daily Express нашрига берган интервьюсида.

"Манчестер Сити" Суперлигага асос солган 12 та клубдан бири ҳисобланади. Ушбу супер турнир жорий йилнинг августида бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!