Гваридолага Саудия клуби таклиф билан чиқди

  • 24 Feb 11:20
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2024/2025 йилги мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис Саудия Арабистони чемпионатида ишлаш имкониятига эга. Пепга номи очиқланмаган клуб таклиф билан чиқди. Гвардиолага жуда яхши молиявий шартлар таклиф қилинган, бу унинг Манчестердаги маошидан бир неча баравар юқори.

Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли мураббий "Манчестер Сити"да 2016 йилнинг ёзидан буён ишлаб келмоқда. Хосеп ва "шаҳарликлар" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида тугайди.

Comments

You must be logged in to commet!