Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжининг қаерда жанг қилиши маълум бўлди

UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов навбатдаги жангини Aбу-Дабида ўтказади.

"Барча энг катта ва шиддатли жанглар шу ерда бўлиб ўтади.  Aбу-Даби дунёнинг янги жанглар пойтахти сифатида қаралади. Аввал у Лас-Вегасда эди. Бироқ, ҳозир ундай эмас”, - деди Дана Уайт “The National Post” нашрига

Нурмагомедовнинг рақиби 9 май куни Тони Фергюсонни муддатидан олдин мағлубиятга учратган ва вақтинча UFC енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини қўлга киритган америкалик Жастин Гэтжи бўлиши кутилмоқда.

31 ёшли Ҳабиб Нурмагомедов ММAда 28 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (8 та нокаут).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)