Ҳамиджон Актамов: Бугун "Бухоро" ҳам ғалаба қозониши мумкин эди
Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 3-турида “Бухоро” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида навоийликлар устози Ҳамид Актамов иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
“Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин гувоҳига айландик. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Бугун “Бухоро” ҳам, бизнинг клуб ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Лекин яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда омад келмади. Бугун биз ютишни истагандик, шу сабабдан 2 очкодан маҳрум бўлдик. Бугун бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ йўл босиб келган барча ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бухоролик мухлисларга ҳам тасанно. Ёмғир ёққан бўлса-да, ўйин атмосферасини ажойиб тарзда сақлаб туришди. “Бухоро”га келаси баҳсларда омад тилайман”, - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради ПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар