Ҳамиджон Актамов: Ҳакамлар ўйинни бузиб қўйишди
Ўзбекистон Кубоги чорак финали "Пахтакор" "Қизилқум" ўртасидаги баҳсдан (1:0) сўнг меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Ҳакамлар ҳақида яна гапиришга мажбурман. Чунки улар қатор хатоларга йўл қўйди.
Мағлубиятга лойиқ ўйин бўлмади. Баҳс қўшимча таймга бориши мумкин эди, бироқ "Пахтакор" бизнинг битта хатомизни гол билан жазолади.
Ҳозирги таркибимизни мавсум бошида шакллантира олганимизда чемпионатни кучли учликда якунлашимиз мумкин эди. Жамоа ўйини топиб олиши учун вақт талаб қилинди, энди барчаси жойига тушаётганида, мавсум якунланиб қолди. Кейинги йилда яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Ҳакам ўйинни бузиб қўйди, 50/50 вазиятларда ҳам ўйинни тўхтатди. Тўғри, "Пахтакор" чемпион, аммо бугунги баҳсда "Пахтакор"ни танимадим", - дейди Актамов
Фикрлар