Ҳамиджон Актамов: "Металлург" менда ҳеч қандай таассурот қолдирмади

“Қизилқум” клуби ўз майдонида “Металлург”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Навоийликлар ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев томонидан киритилган ягона гола мезбонларга муҳим ғалабани келтирди.

Ўйиндан кейин “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон Актамов билан боғландик ва sports.uz сайтига қўлга киритилган ғалаба тўғрисида қуйидагиларни маълум қилди:

- Учрашув ҳақида нима дейишим мумкин? Яхши ўйин бўлди. Бизга уч очко керак эди, мақсадимизга эришдик. “Металлург” менда ҳеч қандай таассурот қолдирмади. Ўйин давомида яна бир қанча голли имкониятлардан фойдалана олмадик. Акс ҳолда йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлардик. Ўша вазиятларда омад биздан юз ўгирди. Лекин жамоамиз рақибга қараганда ҳар жабҳада яхши ўйнади.

Ойбек Қиличев? Ҳамма футболчимиз ишончни оқлаяпти. Алоҳида бир ўйинчини ажратиб кўрсатмайман. Жамоамизга кейин қўшилган йигитлар ҳам меҳнат қиляпти, барчасидан қониқиш ҳосил қилдим, - деди Актамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!