Шомуродов “Штутгарт”га ўтмагани сабаби маълум бўлди
Юртимиздаги қисқа фаолиятдан сўнг, Россия премьер-лигасига кўчиб ўтган Элдор Шомуродовнинг кучли бешлик чемпионати вакиллари эътиборини қозониши ҳам узоққа чўзилгани йўқ.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, “Машъал” футбол академияси тарбияланувчиси бўлган Элдор 2014 йилда бу жамоа таркибида ўнта ўйин ўтказганидан кейин “Бунёдкор”га қўшилганди. 2015-2017 йилги мавсумларда “қалдирғочлар” сафида миллий чемпионатда 66 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 18 марта ишғол қилган ҳужумчи катта мақсадлар билан Россияга йўл олди.
“Ростов” билан шартнома имзолаган ҳамюртимиз аввалдан кучли бешлик чемпионатларига кўчиб ўтишни ва янги клуби борада трамплин вазифасини ўташини режалаштиргани ҳам бугунги кунда ошкор бўлиб улгурган ҳақиқатдир.
Хуллас, “Ростов”да 2019-2020 йилги мавсумда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган футболчимизга турли мамлакатлардан қизиқиш бўлди. Аввалдан, Россиянинг бошқа клублари ва Осиёнинг қудратли жамоалари таклифларини рад этиб келган ҳамюртимиз Франция, Туркия, Италия, Германиядан бўлаётган чорловларга жавоб беришга ҳам шошилмади.
Шомуродовнинг бозори қайнай бошлаган палла – 2019 йилнинг охирида коноравирус пандемияси дунёнинг барча ҳудудларини қамраб олгани ҳамюртимизнинг трансферига тўсқинлик қилганини ҳам таъкидлаш лозим. Кейинчалик ҳам Элдорга қизиқишлар тингани йўқ.
Яқинда легионеримизнинг агентларидан бири Герман Ткаченко “Штутгарт” томонидан ўзбек ҳужумчисига жиддий қизиқиш бўлгани, лекин бу трансфер нега амалга ошмаганини изоҳлаб берди.
- Шомуродовга Европанинг кўп клубларидан таклифлар бўлди. Улар орасида “Штутгарт”нинг қизиқиш жуда кучли эди. Улар ўзбек футболчисининг ўзларига маъқул келган хусусиятларини қадрлашларини, ундан қайси усулда фойланмоқчи бўлишаётганини айтишди. Элдорнинг эътиборини тортиш учун унга қандай ёрдам беришларини таъкидлаб, Штутгарт шаҳридаги масжидлар ҳақида маълумот беришди, хатто клубнинг қуйи тизимидан Шомуродовга ёрдам бериб юриши учун рус тилини биладиган футболчи топишга ваъда беришди. “Штутгарт”да рус тили таржимони йўқ эди.
“Женоа”да эса ундай эмас. Дастлабки, уч кун Элдорга Гриша деган йигит ёрдам берди. Кейинроқ молдовалик ёш футболчи Даниэл Думбрэвану унинг кўмакчисига айланди. Бу йигитнинг хизматлари учун пул ажратса ҳам арзийди, - деди Герман Ткаченко.
Элдор Шомуродовнинг ўзи ҳам молдовалик ҳимоячининг ёрдами катта бўлганини тан олганди.
- Мен биринчилардан бўлиб Доминико Кришито билан дўстлашдим. У русчани яхши билади. Бошида менга биз билан шуғулланадиган Даниэл Думбрэвану кўп ёрдам бери. Мен итальянчани яхшироқ тушунишим учун у таржима қилиб турарди, - деди Элдор Шомуродов.
Таъкидлаш жоизки, айни пайтда легионеримиз итальянчани анча яхши ўзлаштириб олган. Унга таржимонлик қилган Даниэль Думбрэвану эса “Женоа”нинг асосий таркибига жалб этилиб, ўқув-машғулот йиғинига таклиф олди.
“Спартак” бош директори Ўрунов қаерда тўп тепишини айтди!
Кучли бешлик трансферларида Шомуродов номи порлай бошлади!
Ўрунов “йўқолиб” қолди!
“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!
Португалиялик бош мураббий Ўруновга баҳо берди!
Легионерларимиз премьер-лига сари юришни бошлайди!
Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!
Абрамов ишонч билдирмаган тўпурар легионеримизни Европага сотишмоқчи!
Остон Ўрунов Европа жамоаси таклифини рад этди!
Фикрлар