Ҳамюртларимиз қайдномага киритилмаган беллашувда "Соннам" ва "Чеджу" нурсиз дуранг қайд этди

Жанубий Корея К-лигасининг 1-туридан ўрин олган "Соннам" - "Чеджу Юнайтед" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. 

"Соннам" таркибида тўп тепувчи Жамшид Искандеров ва "Чеджу" сафига бориб қўшилган Ислом Кенжабоев ушбу баҳсда қайдномага киритилмади. 

Келгуси турда Искандеров клубини "Сувон", Кенжабоев жамоасини эса "Чонбук Моторс"га қарши ўйинлар кутиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!