Ҳарри Кейннинг келажаги ҳал бўлди
“Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн ёзги трансферлар вақтида клубини тарк эта олмайди.
Маълумки, “Манчестер Сити” англиялик тўпурар учун лондонликларга 120 миллион фунт ва қўшимча бонуслар тўлашга розилиги айтилганди.
Бироқ, “Тоттенхэм” президенти Даниэл Леви бу таклиф қониқтирмади. У бу трансфер учун “шаҳарликлар”дан 160 миллион фунт талаб қилмоқда. Табиийки, бир футболчи учун ҳеч қайси жамоа молиявий инқироз даврида бу қадар катта маблағ тикмайди. Шу боис, “Манчестер Сити” ҳам бу талабни бажармайди.
Қоларвеса, “Тоттенхэм”нинг янги бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ҳам янги мавсумда Ҳарри Кейндан умиди катта эканини яширмаяпти.
- Ҳарри таркибимизга бироз кеч қўшилди. У умумий таркиб билан шуғулланиб, спорт формасини тиклаяпти. Тайёр бўлишига майдонга тушиб, жамоага ёрдам беради. Кейн дунёнинг энг зўр ҳужумчиларидан ва унинг жамоамизда ўйнаши биз учун жуда муҳим, - деди бош мураббий.
Фикрлар