Ҳасанбой Дўсматов: Ота-онаси кўз ўнгида ютказиш - ўзбекларга эмас

  • 6 апрель, 2021, 19:25
  • 0
  • Бокс

Ҳозиргина, Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида 3 апрель санасида "Ҳумо Арена" спорт саройида рингга кўтарилган боксчиларимиз иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ушбу жанг кечасида иштирок этган барча боксчилар қатнашиб, ОАВ саволларига жавоб берди. Ҳасанбой Дўсматов жанг хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Албатта, ўз ватанимизда жанг ўтказишнинг ўзига хос масъулияти бор ва у ўзгача ҳис-ҳаяжон бағишлайди. Сабаби, ўз юртингизда, ўз мухлисларингиз қаршисида ютказишга ҳаққингиз бўлмайди. Мағлубиятга учраш сизга ишонганларнинг ҳам ишончини оқлолмаслик деганидир. Шунинг учун, барчамизнинг хаёлимизда фақат ғалаба бўлди. Рингга чиққунгача бизни қамраб олган ҳаяжон, кейинчалик қолмади. 

Ватанимизда, ўз ота-онамиз, президентимиз кўз-ўнгида мағлуб бўлиш - биз, ўзбекларгамас", - деди Дўсматов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!