Ҳайдаровнинг голли узатмаси “Ажман”ни мағлубиятдан сақлаб қолди
Ads

Бугун БАА Про-Лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман” клуби сафарда “Ал-Васл”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйин 2:2 ҳисобида якун топди. Ҳайдаров ўйинни заҳирада бошлади ва 54-дақиқада заҳирадан майдонга тушди.

Эътиборлиси, “Ажман”нинг иккинчи голига айнан ҳамюртимиз ассистентлик қилди. Бу гол амалда меҳмонлари мағлубиятдан сақлаб қолди.

БАА Про-Лигаси. 9-тур

“Ал-Васл” – “Ажман” 2:2.