Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида “ЎФА кубоги” ўтказилади
Ads

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2018 йил 5 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоцияациясида, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида ташкил қилинаётган “ЎФА кубоги” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра “А” гуруҳидан Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоалари жой олишган бўлса, “В” гуруҳи Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси жамоаларидан ташкил топди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар жорий йилнинг 18 июнидан 20 июнига қадар Андижон ва Жиззах шаҳарларида ўтказилади.