Ҳусанов бугун Чемпионлар лигасида дебют қиладими?

Ўзбекистоннинг энг иқтидорли футболчиларидан Абдуқодир Ҳусанов 19 ёшлигидаёқ ўз номини футбол тарихига муҳрлаб бўлган.

Ёзда Франция вице-чемпиони “Ланс” билан шартнома имзолаган ҳамюртимиз миллий чемпионатда аллақачон дебютини нишонлашга улгурди. 

gettyimages-1669653744-2048x2048

Абдуқодир кучли бешлик лигаларига кирувчи Франция чемпионатида тўп тепган биринчи ўзбек футболчиси саналади.

Шу билан бирга Ҳусанов Европанинг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этаётган ягона легионеримиздир.

Чемпионатни муваффақиятсиз бошлаган “Ланс”нинг халқаро мусобақадаги уринишлари чакки чиққани йўқ. “В” гуруҳида ўйнаётган лансликлар Европа лигаси ғолиби – “Севилья” майдонидан бир очко олиб келган ва иккинчи баҳсда ўз мухлислари кўз ўнгида қудратли “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида таслим қилди.

Энди навбат – “ПСВ Эйнховен” билан бўладиган гуруҳдаги учинчи тур учрашувига.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Абдуқодир Ҳусановнинг Чемпионлар лигасида дебют қилишини кутмоқда. “Ланс” бош мураббийи Франк Хейз уни легионеримизни бўлажак учрашув қайдномасига киритган.

F9I2NIpWkAEmAgj

 Агар ҳамюртимиз майдонга тушса, “кўҳна қитъа”нинг энг катта мусобақасида ўйнаган энг ёш ўзбек футболчисига айланади.

“Ланс” ва “ПСВ Эйндховен” баҳсига оид қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1-факт: “Ланс” футболчилари жамоа тарихида Нидерландия клублари билан халқаро майдонда жами беш марта тўқнаш келган. Устунлик рақиблар томонида. Лансликлар Нидерландия жамоаларига қарши ўтган бу беллашувларда фақатгина бир марта ғалаба қозонган. 1999-2000 йилги мавсумда УЕФА кубогида “Витесс Арнем” 4:1 ҳисобида мағлуб этилган. Қолган учта баҳсда рақиблар қўли баланд келган ва битта ўйин дуранг билан якунланган.

2-факт: “ПСВ Эйндховен” Франция жамоаларига қарши ўтказилган 11 та сафар учрашувидан еттитасини дуранг билан якунлаган. Нидерландияликлар французлар майдонида иккитадан ғалаба ва мағлубият ҳам қайд этган.

3-факт: Чемпионлар лигасида 20 йиллик танаффусдан кейин қатнашаётган “Ланс” халқаро майдонда мағлубиятсиз одимламоқда. Бу галги мусобақа ҳисобида лансликлар биттадан ғалаба ва дуранг билан гуруҳда пешқадамлик қиляпти.

4-факт: Нидерландия клуби Чемпионлар лигасида 2015 йилдан бери ғалаба қозона олмаяпти. ПСВ сўнгги бор 2015 йили Москванинг ЦСКА клуби устидан 2:1 ҳисобида ғолиб чиққан. Шундан бери нидерландияликлар 16 та ўйиндан иборат ғалабасиз сериясини бошдан ўтказмоқда. Жамоа еттита дуранг ва тўққизта мағлубият қайд этган. Бу ПСВнинг энг узоқ “қора серияси” ҳисобланади.

5-факт: “ПСВ Эйндховен” Чемпионлар лигасидаги сўнгги 14 та учрашувидан фақат биттаси – 2016 йилнинг декабрида “Ростов”га қарши ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Қолган учрашувларда жами 30 та тўп ўтказиб юборган.

6-факт: “Ланс” ҳужумчиси Элье Вахи жамоасининг Чемпионлар лигасида гол урган энг ёш иккинчи футболчисига айланди. Вахи “Арсенал” дарвозасини ишғол қилганида 20 ёшу 274 кунлик эди. Бу борада биринчи рекорд ҳали Элье Вахи туғилмаган пайт – 2021-2023 йилги мавсумда Жон Утакага тегишли бўлган.  

7-факт: ПСВ  футболчилари Чемпионлар лигасидаги охирги олтита голидан тўрттасини ўйин якунланиши арафасида – 87, 82, 86 ва 90 дақиқаларда киритган. Уларнинг иккитаси жорий мавсумга тўғри келади. “Ланс” эса 2003 йили “”Депортиво”га қарши баҳсда ва жорий мавсум “Севилья”га қарши ўйинда 95-дақиқада гол урган.

khusanov-tacle

“Ланс” – “ПСВ Эйндховен” учрашуви бугун ярим тунда Тошент вақти билан 00:00 да бошланади.

Ўзбек футболчилар гол урган учрашувларда ютқазмаган жамоа тарихда илк бор чемпион бўлди

Эксперт Шомуродов нега гол ура олмаётганини таҳлил қилиб берди

Эксперт: Муаммо Шомуродовда эмас, бунақада ҳеч қайси ҳужумчи ўзини кўрсата олмайди!

“Ланс”: Ҳусанов учун ҳали ҳаммаси олдинда

Шомуродов - арзон жамоанинг қиммат ўйинчиси!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!