Эксперт: Муаммо Шомуродовда эмас, бунақада ҳеч қайси ҳужумчи ўзини кўрсата олмайди!

А Серияда ўзини кўрсата олмаётган жамоалардан бири “Кальяри” бўлиб қолмоқда. Мухлису мутахассислар бу жамоани чемпион мураббий – Клаудио Раньери бошқараётганини инобатга олиб, сардинияликлардан А Сериядаги дебют мавсумида мазмунли ва сермаҳсул ўйин кутганди.

Амалда бундаё бўлиб чиқмади. Сардинияликлар дастлабки саккиз турда атиги иккита дуранг ва олтита мағлубият билан сўнгги поғонада бормоқда. “Кальяри” кам гол уришда (3 та гол) ҳам, кўп гол ўтказишда (16 та гол) ҳам энг ёмон кўрчаткичга эга икки жамоадан бири.

Кўпчилик “Кальяри”нинг энг муаммоли нуқтаси сифатида ҳужум чизиғи кўрсатилмоқда. Мана энди саккизта ўйинда майдонга тушиб, ҳали голлар ҳисобини очмаган Элдор Шомуродов ҳам танқид остига олинмоқда.

64e414a212053

Айрим манбаларди Сардиния клуби ўзбек ҳужумчисини қишки трансферлар вақтида Римга қайтариб юбориши мумкинлигини ёза бошлади.

Ўтган асрнинг охирларида “Кальяри” шарафини уч йил давомида ҳимоя қилган собиқ футболчи Тизиано де Патре Клаудио Раньери жамоасини қийнаётган муаммоларни таҳлил қилиб берди.

- Аввало, “Кальяри” учун тақвим омадсиз бўлганини айтиш керак. Лекин ҳамма нарсани ўз номини билан атаган маъқул. Айни пайтда “Кальери”га сифатли ярим ҳимоячилар етишмаяпти. Қолаверса, таркибда рақиб ўйинчиларини бирга бир вазиятда алдаб ўта олмайдиган ўйинчилар борлигини кўряпман. Бирга бир вазиятдан фойдалана оладиган футболчиларнинг замонавий футболда қадри баланд.

Клаудио Раньери жамоада балансни сақлаш, тўғри чора-тадрибларни қўллаш, чизиқларни боғлашда  уста эканини биламиз. Амма жамоанинг техник даражасини кўтариш учун ўрта чизиққа янги ижрочиларни олмаса бўлмайди.

Қишки трансферлар ойнаси очилишига анча бор. Шу боис, муаммодан чиқиб кетиш жуда қийин. Бугунги кунда жамоанинг имкониятлари чекланган ва бу А Сериядек рақобат кучли турнирда яхши иштирок этишга тўсқинлик қиляпти.

Ҳозирги ярим ҳимоячилар содда ўйнаяпти, уларга фантазия ва ҳужумчиларга ўткир пас бериш қобилияти етишмаяпти.

Элдор Шомуродов “Женоа”да шубғасиз зўр ўйнади. “Рома”да унга кам имкон берилди ва шу сабаб, рақобат кучли жойда ўзини етарли даражада ўйнай олмади. Оқибатда ўзига ишончни йўқотди.

Биз унга имкон беришимиз, яна ўз даражасига чиқиб олишига ишонч билдиришимиз зарур. Қайтариқ бўлса ҳам айтаман, ярим ҳимоячилар ва плеймейкерлар олдинги чизиқ вакилларини тўп ва пас билан таъминламас экан, ҳужумчилар ҳеч нарса қила олмайди.

Менимча, Клаудио Раньери январда жамоани кучайтириш учун А Серияда катта тажриба тўплаган футболчиларни олиб келиш имкониятларини қидираётган бўлса керак. Чунки лигада рақобат ошиб боряпти. “Фрозиноне”, “Эмполи”, “Женоа” ва “Верона” каби юқори дивизионда жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалар ҳам зўр футбол намойиш қилишга эътибор қаратмоқда, - деди Тициано Де Патре.

6514938d6690c

Таъкидлаб ўтамиз, Элдор Шомуродов ҳам бўйнида қандай масъулият борлигини чуқур ҳис қилиб турибди. Легионеримиз жисмоний формасини тиклаб олиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитойдаги ўқув-машғулот йиғини ва ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборди.

Шомуродов ФИФА кунлари муносабати билан лигаларда эълон қилинган қисқа танаффус вақтида ҳам Клаудио Раньери қўл остида шуғулланди.

Файзуллаев келажакни кутишни истамади!

Файзуллаев қиммат юлдузларни сўндириб қўйди!

Бешта манба Шомуродов ҳақида хавотирли хабар чиқарди

Европада Ўзбекистон ғалабаси қандай баҳоланди?

Европада Ўзбекистон ўйинига эътибор қаратишди

“Ланс”: Ҳусанов учун ҳали ҳаммаси олдинда

Шомуродов - арзон жамоанинг қиммат ўйинчиси!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!