Эксперт Шомуродов нега гол ура олмаётганини таҳлил қилиб берди

А Сериянинг 9-турида “Кальяри” сафарда “Салернитана” меҳмони бўлади. Бу икки жамоа мусобақа жадвалида охирги ўринларни эгаллаб турибди. Улар мавсум бошланганидан бери ҳали бирорта учрашувни ғалаба билан якунлай олгани йўқ.

“Кальяри” ҳам, “Салернитана” ҳам энг кам гол уриб, энг кўп тўп ўтказган жамоалардан ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, тўққизинчи тур икки омадсиз жамоани ўзаро тўқнаштирди.

Аутсайдерлар баҳсидан олдин Италиянинг аксарият манбалари Элдор Шомуродовга эътибор қаратди. Чунки легионеримиз А Сериядаги 12 та голидан энг охиргисини айнан “Салернитана“ дарвозасига киритган эди.

gettyimages-1250518759-2048x2048

Бу гол Шомуродов ўтган мавсум “Специя” шарафини ҳимоя қилган пайтда, аниқроғи, 2023 йилнинг 2 апрелида урилган ва жамоага бир очко келтирган эди. Таъкидлаш жоизки, ана шу гол ҳужумчининг “Специя”даги фаолияти давомида ягоналигича қолди.

Ўз навбатида, Италиянинг ўндан зиёд жамоаларида, хусусан” “Рома” ҳамда “Кальяри”да ўйнаган ва фаолиятида 150 тадан кўп тўп киритган собиқ ҳужумчи Сандро Товальери  тажрибали форвард ҳисобланган Элдор Шомуродов нега гол ура олмаётганини таҳлил қилиб берди.

- Элдор Шомуродов “Женоа”даги ёрқин мавсумидан кейин “Рома”га келганидан деярли ҳамма ундан кўпроқ натижа кўрсатишини кутган эди. Лекин кейинги йилларда унинг фаолияти самарали чиқмади, хусусан, “Специя”даги мавсум ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Балки у ҳам қийинчиликларга қарамай, янги муҳитда ўз ўрнини топиши ва формасини оптимал дарадага келтириш учун маълум миқдорда учрашувларни ўтказиши керак бўлган ўйинчилар тоифасига кирар. Айнан мана шундай ўйинчилар кейинчалик энг муҳим фигураларга айланади ҳамда жамоага катта фойда келтиради.

Шомуродов фаолияти давомида кўп гол урган ва шунинг учун ҳам “Кальяри” ўз ҳиссасини қўшишга қодир. У бу ишни асосий ёки иккинчи ҳужумчи сифатида ҳам уддалай олади. Ҳужумкорлик ҳақида гапирганда улар майдоннинг қайси нуқтада ўйнаши у қадар муҳим аҳамият касб этмайди.  

Агар “Кальяри” ғалаба қозона олмаётган бўлса, бунда фақат битта ҳужумчининг гол ура олмаётганини сабаб қилиб кўрсатиш тўғри бўлмайди. Агар жамоанинг ҳар бир ўйинчиси ўз савиясини кўтарса, ўзбек футболчиси ҳам кўпроқ гол уриш имконига эга бўлиб, натижалари билан мақтаниши мумкин эди.

Ҳозир жамоа ўйини шаклланаётганини инобатга олиб, ҳужумчига дарвоза олдида қулай вазият яратиб берилмаётгани учун у ҳам қийинчиликка дуч келяпти.

Агар жамоанинг ўтган йилги тўпурари Жанлука Лападула сафга қайтса, у Зито Лувумбо билан бирга асосий ҳужум тандемини ташкил қилиши мумкин. Бироқ мавсум анча узоқ ва унинг ўтишига қараб, Андреа  Петанья, Леонардо Паволетти ва албатта, Элдор Шомуррдовнинг ҳам ҳиссаси муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб айтганда, мен жамоа А Сериядаги жойини сақлаб қолишига ишонман. Чунки бу таркибни мен жуда яхши биладиган мураббий бошқармоқда, - деди Сандро Товальери.

cagliari-s-eldor-shomurodov--r--and-udinese-s-nehuen-perez--l--in-action-during-the-italian-serie-a-soccer-match-cagliari-calcio-vs-udinese-calcio--efe

Эслатиб ўтамиз, “Салернитана” – “Кальяри” учрашувини 22 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Эксперт: Муаммо Шомуродовда эмас, бунақада ҳеч қайси ҳужумчи ўзини кўрсата олмайди!

Файзуллаев “Наполи”да осонликча ўйнаб кетади

Файзуллаев келажакни кутишни истамади!

Файзуллаев қиммат юлдузларни сўндириб қўйди!

Бешта манба Шомуродов ҳақида хавотирли хабар чиқарди

Европада Ўзбекистон ғалабаси қандай баҳоланди?

Европада Ўзбекистон ўйинига эътибор қаратишди

“Ланс”: Ҳусанов учун ҳали ҳаммаси олдинда

Шомуродов - арзон жамоанинг қиммат ўйинчиси!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!