Ҳусанов ҳақидаги хушхабарга қандай реакция қилди?

  • 25 октябрь, 00:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола бир ойдан ортиқ мобайнида жароҳатини даволатаётган Абдуқодир Ҳусанов тез орада сафга қайтишини маълум қилди. Шунга қарамай, 21 ёшли футболчи учрашувларда қатнашиш даражасидаги тайёргарликка эга бўлиши учун унга бироз вақт керак бўлиши ҳам айтилди.

Tecno

Аслида Абдуқодир 21 сентябрь куни “Арсенал”га қарши учрашувда оёғидан шикастланганидан кейин учта учрашувни ўтказиб юбориши айтилган эди. Бироқ жароҳат кутилмаганда оғирроқ ва хавфлироқ бўлиб чиқди.

Хосеп Гвардиоладан Ҳусановни тез орада сафга қайтиши ҳақидаги хушхабарни эшитган “Манчестер Сити”нинг дунё бўйлаб ёйилган фанатлари ижтимоий тармоқларда муҳокамани қиздиряпти. Sports.uz портали мухлисларнинг Абдуқодир ҳақидаги фикрларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

Philip Mutua:

Тезроқ тузал, Абдуқодир!

Ayomide Samson:

Ҳусанов ўз ишини 100 фоиз тўлиқ бажаради. Ҳар қандай синовга тайёр.

M'arcel Aigle Efandjo:

Ҳусанов ҳимоячилар етакчиси.

Wizzy Blink:

Ҳусанов тикланаётган жараёнда МАҳарк Гуи, Майкл Олисе ва Дензел Дюмфрис билан музокара қилинглар.

Victor Chibueze:

Ҳусановнинг йўқлиги барибир билинди.

Samuel Mereny:

Дўстим, тезроқ тузал.

Donassigue Arouna Soro:

Тез орада қайтишини кутяпмиз.

Jr Francis:

Ҳусановни кутяпман.

Spen Ser:

Абдуқодир сен жангчисан, майдонга тезроқ қайт.

Laura Jeanne:

Жароҳат хавфли жойда экан, Гвардиола тез орада қайтади деганди...

Loise Jontyez:

Абдуқодирга мустаҳкам саломатлик тилайман.

Greatness Lorhd:

Ҳусанов ҳақида хушхабар ҳам бор экан-ку.

Силва “Манчестер Сити”нинг энг ишончли ҳимоячиси кимлигини айтди

Ҳусанов ҳақида сўнгги маълумот!

Жароҳати жиддий эмаслиги айтилган Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Каннаваро Ўзбекистон термасини бошқараётганига эътироз бўлди! Фанатлар бошқа фикрда

Мбаппе Шомуродовнинг ўйинларини кузатяптими?

“Манчестер Сити”нинг Ҳусанов бўйича якуний қарори маълум бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!