Ҳусанов операторни ағдариб ташлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги Колумбияга қарши ўйиннинг 34-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов майдон ташқарисида кутилмаган ҳолатга дуч келди. 

- Воқеа Мехико шаҳридаги дунёга машҳур "Ацтека" стадионида рўй берди. Абдуқодир Ҳусанов ундан ён чизиқ ёнидан қочишга ҳаракат қилган колумбияликлар юлдузи Луис Диасга ўз услубида подкат ташлади. 

 Абдуқодир рақибнинг оёғига зарба бериб юборди, уни йиғитди, инерция билан сирпаниб майдондан ташқарига чиқиб кетди ва учрашувни тасвирга олаётган телеоператорни ҳам ағдариб юборди, - деб ёзмоқда Mundo Deportivo нашри.

Ҳодиса сабаб ўйин қисқа фурсатга тўхтатилди. Телеоператорга майдон четидаёқ тиббий ёрдам кўрсатилди. Учрашув бош ҳаками Энтони Тейлор Луис Диасга қарши қўпол ўйин учун Ҳусановга сариқ карточка кўрсатди.

Учрашув 3:1 ҳисобида Колумбия терма жамоаси фойдасига якунланди. Ўзбекистон учун бу беллашув жаҳон чемпионатлари финал босқичидаги илк ўйин сифатида тарихга кирди. 

Бу баҳсда Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатларидаги биринчи голини урган футболчи сифатида ўз номини тарихга ёзди. Унинг дўсти Абдуқодир Ҳусанов эса, мундиалда огоҳлантириш олган биринчи ўзбек футболчиси сифатида қайд этилди. 

Фабио Каннаваро шогирдлари навбатдаги учрашувини 23 июнь куни "K" гуруҳидаги иккинчи тур доирасида Португалияга қарши ўтказади. Бу ўйин АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги стадионда ўтказилади. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичини 28 июнь куни Африка вакили - Конго Демократик Республикаси футболчиларига қарши ўйин билан якунлайди. 

Ўзбекистоннинг мағлубиятдан кейинги иши мексикаликларни ҳайратга солди

Ўзбеклар ҳали ўз сўзини айтади? Гуруҳдан чиқишимизга қайси хорижлик экспертлар ишоняпти?

Ҳусанов ва яна иккитаси! Колумбияга қарши ишончли оқлай олмаган футболчилар номи маълум бўлди

Ўзбекистон мана шу футболчилар сабаб ютқазди!

Легионеримиз яхши жамоадан кетди!

"Манчестер Сити" Ўзбекистон дебютига қандай муносабат билдирди?

Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳақида беш қизиқарли факт

Ҳусанов ҳатто майдон марказидан голлар урган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!