Ҳусанов ўйнаган учрашув Норвегия тарихига ёзилди
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг еттинчи турида “Манчестер Сити” футболчилари Норвегияда “Будё-Глимт” жамоаси меҳмони бўлиб, кутилмаганда 3:1 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради.
Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган ушбу учрашув Норвегия футболи тарихига зарҳал харфлар билан ёзилди. Гап шундаки, “Манчестер Сити” Европа қитъаси мусобақалари тарихида “Будё-Глимт” клубига енгилган биринчи жамоа сифатида киритилди.
Бу ҳақда Stata Football нашри маълумот тарқатди.
Норвегиянинг энг кучли жамоасига айланиб бораётган “Будё-Глимт” ҳозирга қадар Англия клублари билан етти маротаба куч синашган. Уларда қуйидаги натижалар қайд этилган.
Мағлубиятлар:
“Арсенал”дан 0:3
“Арсенал”дан 0:1
“Манчестер Юнайтед”дан 2:3
“Тоттенхэм”дан 1:3
“Тоттенхэм” 0:2
Дуранг:
“Тоттенхэм” билан 2:2
Ғалаба:
“Манчестер Сити” устидан 3:1.
Тарихий аҳамият касб этган баҳсда Хосеп Гвардиоланинг аксарият шогирдлари кутилган ўйинни намойиш қила олмади. “Манчестер Сити” футболчилари ҳаракатларини таҳлил қилган esteemedkompany.com экспертлари уларни қуйидагича баҳолади.
Жанлуижи Доннарумма — 5/10:
“Буде-Глимт” голларида у деярли ҳеч нима қила олмади. Аммо Каспер Хьюзнинг бош билан зарба берган вазиятда нотўғри қарор қабул қилди.
Рико Льюис — 4/10:
Льюис жуда суст ўйнади. У ярим ҳимояда ҳаракат қилди, аммо деярли ҳеч нарса кўрсата олмади.
Абдуқодир Ҳусанов — 5/10:
Кўплаб жамоадошлари каби энг яхши ҳолатида эмас эди. “Манчестер Сити” ҳимояси бутун ўйин давомида мутлақо тартибсиз ҳаракат қилди. Бироқ Абдуқодир марказий ҳимоядаги шерики Макс Аллейндан анча ишончли ўйнади.
Макс Аллейн — 3/10:
Аллейн икки марта хато қилди ва бу хатолар рақибнинг дастлабки икки голига олиб келди. Шундан кейин у бор кучини ишга солди, аммо бефойда. Бу кеча Аллейн учун катта сабоқ бўлади.
Райан Айт-Нури — 6/10:
Ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади ва “Сити”нинг энг фаол ҳужумкор футболчиларидан бири бўлди. Бу кечада жамоанинг фаол ўйинчиларидан бири сифатида баҳоланди.
Родри — 4/10:
Иккинчи бўлим ўрталарида бир дақиқада қаторасига икки сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Родри бутун ўйин давомида ўзининг энг яхши формасидан анча узоқ эди.
Тижани Рейндерс — 4,5/10:
Биринчи таймда у кутилган даражада ўйнай олмади, бироқ кейин ўпроқ ҳаракат қилди, аммо бу ҳам самара бермади.
Нико О'Райли — 6/10:
У ҳам энг яхши ҳолатида эмас эди, аммо чап ҳимоячи позициясида ўйнаб, қўлидан келган барча ишни қилди.
Фил Фоден — 4/10:
Фоден биринчи таймни жуда ёмон ўтказди, иккинчи таймда эса ўйинини бироз яхшилади. 70-дақиқада уни Умар Мармуш алмаштирди.
Райан Шерки — 6/10:
Шерки гол урди ва у ўйин давомида ҳеч таслим бўлмади, гарчи баъзи пайтларда тўпни йўқотиб қўйган бўлса ҳам жамоасида энг яхши ўйинчилардан бўлди.
Эрлинг Холанд — 3/10:
Холанднинг ватанидаги ўйини жуда ёмон чиқди. У учрашувдаги ягона яхши имкониятини ҳам бой берди. Хулқи ҳам жуда ёқимсиз эди. Лидер сифатида у анча яхшироқ ўйнаши керак.
Умар Мармуш — 6/10:
Хосеп Гвардиола мисрлик футболчини анча эрта майдонга тушириши керак эди.
Энди “Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги навбатдаги учрашувини 28 январь куни Туркиянинг энг қудратли клуби “Галатасарой”га қарши ўтказади. “Этихад” стадионидаги учрашувда мезбонлар ғалаба қозониши шарт.



Фикрлар