Ҳусановни “Ланс”да сақлаб қолишимиз керак!

Ўтган ёзда кучли бешлик лигаларидан бири – Франция чемпионати вакили “Ланс” сафига қўшилган Абдуқодир Ҳусанов секин-аста жамоа асосий таркибига кириб бормоқда.

19 ёшли футболчимиз жорий мавсум Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ўйнаган ягона ўзбекистонлик футболчи бўлди. Легионеримиз ёш бўлишига қарамай, Лига 1 ва Чемпионлар лигасида ҳам ўзига ишонган ҳолда тўп тепди.

gettyimages-1821019449-2048x2048

Истеъдодли ҳимоячимиз миллий чемпионат ва Европа Чемпионлар лигасида жами саккизта ўйинда қатнашди ва умумий ҳисобда 439 дақиқадан кўпроқ ўйнади.

Ҳусанов Лига 1 тур ўйинларида “Мец”, “Лилль”, “Клермон”, “Реймс” ва “Ницца”га қарши баҳсларни бошланғич таркибда бошлади ва улардан учтасини тўлиқ ўтказди. 15-турда “Монпелье” майдонида кечган беллашувда 65-дақиқада захирадан ўринга қўшилди.

Абдуқодир Чемпионлар лигасидаги дебютини Лондондаги “Эмирейтс” стадионида “Арсенал”га қарши кечган учрашувда нишонлади.

Европадаги юришини муваффақиятли бошлай олган ўзбек футболчисининг трансфер нархи ҳам уч баравардан кўпроқ кўтарилди. “Ланс”га келганида 400 минг еврога баҳоланган футболчимизнинг бугунги кундаги трансфер суммаси 1,5 миллион еврони ташкил қиляпти.

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) Ҳусановни дунёнинг энг истиқболли ёш ҳимоячилари рейтингида  кучли йигирматаликка киритди.  

Франция матбуоти Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистонда 2023 йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси соврини билан тақдирлангани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. “Ланс” мухлислари бу янгиликни муҳокама қилмоқда.

Sports.uz портали франциялик футбол ишқибозларининг Ҳусанов ҳақидаги фикрларини ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола қилади.  

loupiot28:

Ҳусанов келажакда катта футболчига айланади. У ҳозирдан жамоага ёрдам беряпти.

508ГТ:

Абдуқодир кучли футболчи экан.

hervede62:

Шубҳасиз, Ҳусанов жамоанинг ажралмас қисмига айланади. Балки бу келаси мавсум юз берар. Нима бўлган тақдирда ҳам Абдуқодирни табриклайман.

Teitur62:

Ҳусанов тўпни рақибдан олиб қўйишга жуда уста.

Dael87:

Ҳусанов салоҳияти юқори, зўр ўйинчи. Мен “Ланс” уни ўз сафида ушлаб қолишига умид қиламан. Тез орада бу футболчи бошланғич таркиб ўйинчисига айланади.

photo_2023-11-26_07-50-32

Carpediem:

Ҳусановни жамоада сақлаб қолишимиз шарт. Мен ўзим кўрган ўйинларда унинг келажаги борлигини билиб олдим. Кевин Дансо жамоани тарк этадиган бўлса, Абдуқодир унга муносиб ўринбосар бўла олади.

Бу легионер ҳали 20 га ҳам кирмаган, лекин ўзини кўрсатишдан қўрққани йўқ. Агар француз тилини ҳам ўзлаштириб олса, кейин нималар бўлишини кўрасизлар.  “Ланс” жуда зўр ўйинчи топган.

Файзуллаев Ўзбекистонда энг яхши футболчи бўлганига Россияда қандай муносабат билдирилди?

Файзуллаев кутилмаганда пайдо бўлди!

Файзуллаевга Европадан эътибор бўлди

Одил Аҳмедов: Это′О эски келишмовчилик туфайли Роберто Карлосни жамоадан олиб ташлаган эди...

Ўзбекистонда Европада ўйнай оладиган футболчилар бор...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sobirjon__0080
30/12/2023 10:11
Yaxshiboyev guruh bosqichida oynaganku
&
Адхамжон Низомов
30/12/2023 07:59
Зайибал килдиларинг просмотр учун сарлавхв кайтариб куйявериб.