Ўзбекистонда Европада ўйнай оладиган футболчилар бор...

Ўзбекистоннинг яқин ўтмишдаги энг зўр футболчиларидан бири, юртимиздан ташқари Россия ва Хитой майдонларида порлаган Одил Аҳмедов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Аҳмедов Россия нашрларига берган инервьюсида мамлакатимизнинг истеъдодли ёшлари ҳақида  ҳам гапирди. У Аббосбек Файзуллаев Европада ўйнашига умид қилаётганини яширмади.

2023_10_29_019

— Бир йил муқаддам, “Айнтрахт” хўжайинларидан бири Козим Арипов Ўзбекистоннинг футболдаги энг катта муаммоси ўйинчилар Европага броришни эмас, Яқин Шарққа интилаётганини айтганди. Сиз бунга қўшиласизми?

— Йўқ. Агар футболчига Европадан таклиф бўлса, у боради.

— Нега унда Европада ўзбек футболчилари кам?

— Кўп истеъдод эгалари профессионал футболга ўтишда “йўқолиб” қоляпти. Балки бунга улар учун кўп пул талаб қилинаётгани сабабдир. Бизда Европада ўйнай оладиган футболчилар кўп. Умид қиламанки, улар Европага боради.

— Ҳозирдан кузатиш керак бўлган ёш футболчилардан кимлар бор?

— Аббосбек Файзуллаев. ЦСКА унинг фаолиятидаги энг катта клуб бўлиб қолмаслигини жуда истайман. Аббосда юқори савияда ўйнаш ва янада ўсиш учун керакли сифат ва интизом бор.

Шунингдек, “Ланс”даги Абдуқодир Ҳусановни ҳам айтган бўлардим. Бошқа футболчиларимиз ҳам бор, ҳаммаси уларнинг ўзига боғлиқ. Агар ҳаракат қилишса, ҳаммасини уддалашади.

5443818

Таъкидлаш жоиз, Одил Аҳмедов “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2006-2011 йилларда “шерлар” шарафини ҳимоя қилган.

Юртимизнинг энг моҳир футболчиларидан ҳисобланган Аҳмедов 2011 йили Россия премьер-лигасига йўл олди. У легионер сифатида “Анжи” ва “Краснодар” жамоаларида тўп тепди.

Аҳмедов 2017 йили катта лойиҳаларни амалга оширган Хитой чемпионатига кўчиб ўтди. Ўша йиллар Хитой клублари ўз сафига Европада ном қозонган машҳур футболчиларни қўшиб олган эди.

Одил Бразилия терма жамоаси аъзолари – Халк ва Оскар билан бирга “Шанхай СИПГ” жамоасини Хитой чемпиони айлантирди. Кейинчалик “Тяньцзинь Теда” ва “Цанчжоу Майти Лайонс” жамоаси ҳам ўйнади.

axmedov_goal

Машҳур футболчимиз клублар миқёсидаги фаолиятида 345 та учрашувда 31 та гол ва 36 та ассист муаллифи бўлгани қайд этилган.

Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасида халқаро миқёсда 108 маротаба ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 20 маротаба ишғол қилган.

Шомуродов мавқеини бой берди, терма жамоамиз эса...

Ҳусановнинг “Ланс”даги дебют мавсуми қандай баҳоланди?

“Спартак”га Ўзбекистондан футболчи олишни айтишди!

Файзуллаевнинг бошқалардан устун томони айтилди

Араблар Шомуродовга эътибор қаратди...

Шомуродов ва Файзуллаевдан кейин ўзбек футболчиларига эътибор қаратишни тавсия қилишди

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!