Ҳусановнинг “Ланс”даги дебют мавсуми қандай баҳоланди?

Ўзбек футболи тарихида бирданига икки футболчимиз бир пайтда Европанинг кучли бешлик лигаларида ўйнамоқда. Италия А Сериясида Элдор Шомуродов “Каляьри”, Франция юқори дивизиони – Лига 1да Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” аъзоси ҳисобланади.

19 ёшли Абдуқодир Ҳусанов секин-аста жамоасининг асосий таркибидан жой олишга интиляпти. Легионеримиз ўзи қатнашган ўйинларнинг аксариятида бошланғич таркибда майдонга тушгани унинг “Ланс”да ўрни борлиги ва мураббийлар штаби ишончини қозона олаётганидан далолат беради.

photo_2023-11-26_07-50-32

Аксарият Европа лигаларида бўлгани каби Франция чемпионатида ҳам қишки танаффус эълон қилинди. Мавсумни жуда оғир бошлаган “Ланс” мусобақанинг биринчи қисмида еттинчи ўринга кўтарилиб олишни уддалади ва Франк Хейз шогирдлари бундан буёғига Европа кубокларига йўлланма берувчи ўринлар учун курашни давом эттиради.

Франция футболи экспертлари ҳам мавсумнинг биринчи қисмини таҳлил қилишни давом эттиряпти. Франк Хейз бошчилигидаги мураббийлар штаби мавсум бошидан бери Франция чемпионати ва Европа Чемпионлар доирасида ўтказилган жами 23 та учрашувда 25 нафар футболчи хизматидан фойдаланган.

Статистикага кўра, фақатгина бир футболчи – дарвозабон Брис Самба барча учрашувларда тўлиқ ўйнаган ва майдонда 2070 дақиқа ҳаракат қилган. 23 та беллашувда қатнашган иккинчи ўйинчи Салис Абдул Самед бўлди. Бироқ унинг майдондаги дақиқалари захиралар эвазига жами 1744 дақиқани ташкил қилди.

Асосий ҳимоячилар –  Кевин Дансо ҳамда Факундо Медина 21 тадан ўйинда иштирок этган бўлса-да, майдонда Салис Абдул Самеддан кўпроқ бўлган. Улар мос равишда 1890 ва 1771 дақиқа тўп тепган.

Sports.uz Абдуқодир Ҳусановнинг статистикасига эътибор қаратади.

Истеъдодли легионеримиз миллий чемпионат ва Европа Чемпионлар лигасида саккизта ўйинда қатнашди ва умумий ҳисобда 439 дақиқадан кўпроқ ўйнади.

Ҳусанов Лига 1 тур ўйинларида “Мец”, “Лилль”, “Клермон”, “Реймс” ва “Ницца”га қарши баҳсларни бошланғич таркибда бошлади ва улардан учтасини тўлиқ ўтказди. 15-турда “Монпелье” майдонида кечган беллашувда 65-дақиқада захирадан ўринга қўшилди.

Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган ягона ўзбекистонлик футболчи номини олди. Ҳамюртимиз  “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирида икки марта захирадан майдонга тушди.

Легионеримизнинг бу мусобақадаги тарихий дебюти Лондондаги “Эмирейтс” стадионида “Арсенал”га қарши кечган учрашувга тўғри келди.  Абдуқодир “канонирлар”га қарши 28 дақиқа ўйнади. “Севилья” билан Лансда бўлган тўқнашувда Ҳусанов сўнгги дақиқада майдонга туширилди.

“Ланс” фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатиб келаётган lensois.com сайти жамоа мухлислари ўртасида янги келган футболчилардан чемпионатнинг биринчи қисмида энг яхши ўйинчини аниқлаш учун сўровнома ўтказди.

Унга кўра, Абдуқодир Ҳусанов марокашлик ярим ҳимоячи Нил Ал-Айнауи ва тажрибали ҳимоячи Рубен Агилар билан бирга кучли учликдан жой олди.

khusanov-tacle

Франция чемпионати жамоалари қишки танаффусдан 12 январда қайтади. “Ланс” футболчилари 14 январь куни амалдаги чемпион ПСЖни қабул қилади. Абдуқодир Ҳусанов бу учрашувларда иштирок этмайди. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 12 январдан 10 февралгача Қатарда ташкил этладиган Осиё кубоги мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

“Спартак”га Ўзбекистондан футболчи олишни айтишди!

Файзуллаевнинг бошқалардан устун томони айтилди

Араблар Шомуродовга эътибор қаратди...

Шомуродов ва Файзуллаевдан кейин ўзбек футболчиларига эътибор қаратишни тавсия қилишди

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!