Файзуллаевга Европадан эътибор бўлди

Россия Премьер-лигасига кўчиб ўтганидан кейин энг кучли футболчилардан бирига айланган Аббосбек Файзуллаевнинг фаолияти кўпчиликнинг диққатини тортди.

Мухлису мутахассисларнинг аксарияти мавсумнинг энг ёрқин кашфиёти сифатида эътироф этилган легионеримизнинг келажаги қизиқтирмоқда.

Аббос Россия келганидаёқ асосий мақсади Европанинг кучли лигаларида тўп тепиш эканини лчиқ айтган эди. Яқингача, ҳужумкор футболчимизнинг январда  Европага кетиб қолиши мумкинлиги кенг муҳокама қиланаётган эди.

Бироқ Файзуллаевнинг агенти Қаҳҳор Мўминов мижози мавсумни ЦСКАда якунлаши, январда трансфер таклифлари кўриб чиқилмаслиги, Аббос бор эътиборини Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қатарда бўладиган Осиё кубогига қаратиши ҳақида баёнот берганидан кейин бу масала бироз ойдинлашди.

IMG_1106

Шундай бўлса-да, Россия футболи таҳлилчиларидан тортиб, оддий мухлисларгача Аббосбек Файзуллаев Премьер-лигада узоқ қолмаслигини яхши билади.

Ўз навбатида, Европадаги экспертлар ҳам Аббосбек Файзуллаевга эътибор қарата бошлади. Яқинда Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси ҳамюртимизни йилнинг энг яхши ёш футболчилари номинацияси бўйича ғолибликка даъвогар 26 нафар футболчи рўйхатига киритганди. Бу номинация ғолиблари 1 январь куни аниқланади.

Европадаги яна бир нуфузли манба –  footmercato.net портали қитъа лигаларидаги клублар эътибори қаратиши лозим бўлган энг зўр ёш футболчилар рўйхатини эълон қ илди.

Ушбу нашр Россия Премьер-лигасида муваффақиятли ўйнаётган тўрт футболчига жамоатчилик эътиборини қаратди. Булар ЦСКАнинг ўзбекистонлик ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев, “Зенит”нинг бразилиялик ҳимоячиси Роберт Реннан, “Динамо” ҳужумчиси Константин Тюкавин ҳамда “Краснодар” ҳимоячиси Георгий Арутюнян.

Рўйхатга киритилган футболчиларнинг бари мавсумнинг биринчи қисмини юқори даражада ўтказди. Аббосбек Файзуллаев дебют мавсумида 18 та учрашувда иккита гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди. ЦСКАнинг сентябрь, октябрь, нояюрь-декабрь  ойлардаги энг яхши ўйинчиси бўлди. Россия футбол жамоатчилиги Аббосни мавсум кашфиёти сифатида эътироф этди.

Константин Тюкавин “динамочилар” сафида 23 та учрашувда рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба ишғол қилиб, жамоадошига битта голли пас узатди.

“Коринтианс” тарбияланувчиси Роберт Ренан эса, ҳозиргача саккизта учрашувда қатнашиб , ҳимояда мустаҳкам турди. Бу футболчи “Зенит”да узоқ ушланиб қолмаслигини таъкидлашмоқда.

Георгий Арутюнян эса “Краснодар” сафида тўққизта учрашувда қатнашиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари  ўз номига битта гол ҳам ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпиони бўлган, Аргентинадаги жаҳон чемпионатида қатнашган Аббосбек Файзуллаев куни кеча Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси соврини билан тақдирланди.

63WrFGxK9OOvMbX

Агар 20 ёшли футболчимиз Осиё кубогида ҳам ўз даражасида ўйнаса, унга бўладиган таклифлар сони кескин ошиши кутилмоқда.

Одил Аҳмедов: Это′О эски келишмовчилик туфайли Роберто Карлосни жамоадан олиб ташлаган эди...

Ўзбекистонда Европада ўйнай оладиган футболчилар бор...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!