Кутилмаган бурилиш: Ҳусанов жиддий синовдан ўтяпти

  • 26 октября, 00:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг тўққизинчи турида “Манчестер Сити” сафарда “Астон Вилла” билан куч синашади. “Шаҳарликлар” матбуот хизмати жамоанинг муҳим учрашув олдидан сўнгги тайёргарлик машғулот ҳақида маълумот тайёрлади.

Tecno

Қувонарли томони, фотоҳисоботда бир ой давомида майдондан ташқарида юрган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам кўриниш берди.

Sports.uz портали “Манчестер Сити” расмий сайтида эълон қилинган маълумотномани ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

Хосеп Гвардиола ва унинг шогирдлари City Football Academy базасида бўлажак учрашувга кун давомида қизғин тайёргарлик кўрди. Улар Премьер-лиганинг навбатдаги тури доирасида Бирмингемда “Астон Вилла”га қарши ўйинда иштирок этиш олдидан маҳоратларини яна бир бор кўрикдан ўтказиб олди.

Унаи Эмери бошқарувидаги рақиб жамоа ҳам ажойиб спорт формасида эканини алоҳида таъкидлаш лозим. “Астон Вилла” мавсумни қийин бошлаганига қарамай, Англия Премьер-лигасининг охирги учта турида “Фулхэм”, “Бернли” ва “Тоттенхэм” устидан зафар қучди. Европа лигасида Италиянинг “Болонья”, Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоаларини енгди, учинчи учрашувда эса, Нидерландиянинг яна бир вакили “”Гоу Эхед Иглс” жамоаси майдонида имкониятни бой бериб қўйди.

“Манчестер Сити” эса, бўлажак баҳсга зўр кайфият билан тайёрланди. Чунки жамоа барча турнирларда тўққиз учрашувдан бери ютқазмаяпти ва шулардан еттитасида рақиб устидан зафар қучган.

Икки жамоа ўртасидаги учрашувлар тарихида устунлик манчестерликлар томонида. Жамоа жами 50 та ўйиндан 31 тасини ўз фойдасига ҳал қилган. Аммо охирги икки мавсумда “Вилла Парк”даги ўйинларда мезбонларнинг қўли баланд келди. Жамоамиз бу вазиятни ўнглашга ҳаракат қилади, - деб ёзмоқда “Манчестер Сити” расмий сайти.

Клуб матбуот хизмати машғулотлар жараёнидан тайёрлаган фотоҳисоботда Абдуқодир Ҳусанов ҳам кўриниш берди. Бир кун муқаддам Хосеп Гвардиола ўзбек футболчисининг жароҳати хавфли экани учун унинг тикланиши чўзилиб кетганини, тез орада машғулотларга қайтишини, бироқ “Астон Вилла”га қарши ўйингача тикланиб улгармаслигини айтганди.

“Манчестер Сити” матбуот хизмати ходимлари сайтга Ҳусановнинг суратини жойлаб, унга “Кутилмаган бурилиш: Абдуқодир Ҳусанов жиддий синовдан ўтмоқда”, деган изоҳ бириктирди.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ҳимоячимиз 21 сентябрь куни Премьер-лига доирасида “Арсенал”га қарши ўтказилган учрашувда жароҳат олган эди. Аввалига учта ўйинни ўтказиб юбориши айтилган легионеримизнинг сафга қайтиши икки марта ортга сурилди.

Абдуқодир Ҳусановнинг жамоавий машғулотларда иштирок эта бошлагани ҳамюртимиз тез орада майдонга қайтиши ва учрашувларда иштирок этиш имконига эга бўлишидан далолат беради.

Гвардиола Ҳусановнинг рақобатчисини устун қўя бошлади

Ҳусанов ҳақидаги хушхабарга қандай реакция қилди?

Силва “Манчестер Сити”нинг энг ишончли ҳимоячиси кимлигини айтди

Ҳусанов ҳақида сўнгги маълумот!

Жароҳати жиддий эмаслиги айтилган Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Каннаваро Ўзбекистон термасини бошқараётганига эътироз бўлди! Фанатлар бошқа фикрда

Мбаппе Шомуродовнинг ўйинларини кузатяптими?

“Манчестер Сити”нинг Ҳусанов бўйича якуний қарори маълум бўлди

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию