Ҳусниддин Ғофуровнинг шериги Шавкат Саломов билан бир жамоада тўп суриши мумкин

Ҳамюртимиз Шавкат Саломов Қозоғистоннинг “Атирау” клубида кўрикдан ўтаётгани тўғрисида хабар берган эдик.  

Сўнгги олинган маълумотга қараганда, ушбу клуб Сербиянинг “Явор” клуби ярим ҳимоячиси Йован Жокични ўз таркибига қўшиб олган.

Сербия клуби матбуот хизматининг тарқатаётган хабарига кўра, 24 ёшли футбол шу вақтга қадар мамлакат ташқарисида умуман тўп сурмаган ва жорий мавсумда 19 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва шунча самарали пасга муаллифлик қилган.

Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров ҳам 2013 йилдан буён "Явор" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!