Ибрагимович А Серия тарихига ўз номини ёзиб қўйди

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Италия чемпионати 38-турида "Кальяри" дарвозасини ишғол қилди. Швециялик футболчи ўйиннинг 55-дақиқасида ярим ҳимоячи Самуэль Кастильехо узатмасини гол билан якунлади.

Шу тариқа 2019/20 мавсумда 10 та гол муаллифи бўлган "қизил-қоралар" форварди Италия чемпионатида 10+ гол киритган энг ёши катта футболчига айланди.

А Серияда 10 ва ундан ортиқ гол киритган ёши катта футболчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

1. Златан Ибрагимович — 38 ёш, 302 кун
2. Сильвио Пиола — 38 ёш, 127 кун
3. Пьетро Феррарис — 38 ёш, 103 кун
4. Лука Тони — 37 ёш, 279 дней
5. Фабио Квальярелла — 37 ёш, 162 кун.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!